Ўзбекистон | 09:51 / 28.03.2023
6527
2 дақиқада ўқилади

29 март куни айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин 

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 29 март, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+13 даража, кундузи +24...+26 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9–14 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Мавзуга оид