Жаҳон | 11:39 / 28.03.2023
9725
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойни ривожланаётган давлат мақомидан маҳрум қилмоқчи

Пекин ривожланаётган давлат мақоми туфайли халқаро ташкилотлардан ёрдам олмаслик учун АҚШ Хитой учун преференциялар режимини бекор қилишга интилади.

Фото: Reuters

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 27 март, душанба куни қонун лойиҳасини маъқуллади, унга кўра, АҚШ расмийлари Хитойни халқаро ташкилотлар ва келишувларда ривожланаётган давлат мақомидан маҳрум этишга ҳаракат қилиши керак. «Хитой ривожланаётган давлат эмас» деб номланган қонун лойиҳаси 415 овоз билан маъқулланди, деб ёзади The Hill.

Қонун лойиҳаси давлат котибига АҚШ иштирокчиси бўлган ҳар қандай халқаро шартномаларни имзолашда Хитой Халқ Республикасининг мақомини ривожланаётган мамлакатдан юқори ўрта даромадли мамлакатга, юқори даромадли мамлакатга ёки АҚШ ва Хитойни ўз ичига олган барча халқаро ташкилотларда ривожланган давлатга айлантириш вазифасини қўяди.

Ушбу уринишлар муваффақият қозонишидан қатъи назар, АҚШ Хитойнинг «преференциялар режими»дан фойдаланмаслигини ва «ривожланаётган давлат мақоми туфайли ташкилий ёрдам» олмаслигини таъминлаши керак, дейди қонун чиқарувчилар. АҚШ ҳукумати Конгрессга ушбу чора-тадбирларнинг барчасини амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида ҳисобот бериши кутилмоқда.

Хитой иқтисодиёти ҳажми бўйича Америкадан кейин иккинчи ўринда туради, Қўшма Штатларга ривожланган давлат сифатида қаралади, Хитой билан ҳам шундай қилиш керак, деди қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Янг Ким. Хитой «халқаро ташкилотлардан ёрдам ва кредитлар» олиб, «ривожланаётган давлат сифатидаги мақомини суиистеъмол қилмоқда», деди у.

Мавзуга оид