Ўзбекистонда референдумни кузатиш бўйича Европа миссияси иш бошлади
Миссия вакиллари референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни кузатиб боради.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) референдумни кузатиш миссияси Тошкентда иш бошлади.
28 март куни ДИИҲБ миссияси ОАВ вакиллари билан учрашиб, ташкилотнинг роли, мақсади, вазифалари ва режалаштирилган фаолияти ҳақида маълумот берди.
ДИИҲБ миссияси раҳбари Алберт Жонсон миссия вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг таклифига биноан келгани, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни кузатиб боришини қайд этди.
«Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотлар муҳим сиёсий ва тарихий жараён ҳисобланади. Демократик институтларнинг ўз методологияси бор. Биз ҳам кузатувларимиз давомида референдумга тайёргарлик жараёнларини, референдумни ўтказиш бўйича ҳуқуқий асосларга ҳамда ЕХҲТ талабларига қанчалик риоя қилинганини кузатамиз. Кузатув миссиямизнинг асосий вазифаси референдумнинг очиқ ва шаффоф ўтишини кузатишдан иборат», деди Жонсон.
Унинг сўзларига кўра, миссия ОАВ томонидан қандай ёритилгани ҳам кузатиб борилади. Референдумнинг эртаси куни дастлабки баёнотлар эълон қилинади. Якуний хулосалар референдумдан 2 ой ўтиб тақдим этилади.
Миссиянинг асосий гуруҳи 10 нафар экспертдан иборат. Бундан ташқари, 3 апрелдан бошлаб миссия таркибига 14 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳам қўшилади. Улар вилоятларда референдумга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнларини кузатади.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
09:21 / 18.01.2025
ЕХҲТ Беларусдаги сайловларни кузатишдан бош тортди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
11:10 / 01.11.2024
Молдова КС ЕИга интеграция бўйича референдум натижаларини маъқуллади
08:50 / 26.10.2024