Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари қонунни бузгани учун лавозимидан четлаштирилди
Унинг ўрнига Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси Азамат Икромов тайинланган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 28 мартдаги фармойиши билан Анвар Шукуруллаев Тошкент вилоят суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди. Унинг четлатилиши одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани билан изоҳланган.
Анвар Шукуруллаев 2021 йилнинг 1 мартида Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунгача эса у Олий суд судьяси бўлган.
Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига Азамат Икромов тайинланди. Тайинловгача Икромов Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судяси, ундан аввал эса фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси лавозимларида ишлаган.
Президент фармойиши билан Мақсудбек Саидов ўз аризасига кўра Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига Олий судининг судьяси вазифасида ишлаб келган Ибрагим Алимов тайинланган.
Мавзуга оид
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
08:45 / 16.06.2026