Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон газ тақсимлаш тизими 200 млн евро эвазига модернизация ва реконструкция қилинади
Италиянинг eтакчи компаниялари Ўзбекистоннинг газ тақсимлаш тизимини модeрнизация ва рeконструкция қилишда иштирок этади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Италиянинг етакчи компаниялари ўртасида Ўзбекистон газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ва илғор хорижий тажрибага эга малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган бир қатор битим ва шартномалар имзоланди.
Эришилган келишувларга мувофиқ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан «Pietro Fiorentini S.p.A.» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш» лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа SACE (Италия) давлат экспорт-кредит агентлиги томонидан 200 миллион евро миқдорида жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Шунингдек, «HGT Training» ўқув маркази негизида газ соҳаси учун илғор Италия тажрибаси асосида етук муҳандисларни тайёрлаш мактаби ташкил этилади.
Газ жиҳозлари ва қурилмаларини ишлаб чиқарувчи «Pietro Fiorentini S.p.A.» компанияси замонавий газ тартиблаш пунктлари (ГТП), босим ростлагичлар, филътр ва бошқа компонентларни, «Terranova S.R.L» компанияси томонидан эса газ тартиблаш пунктларини масофадан мониторинг ва назорат қилишга имкон берувчи телеметрия тизими етказиб берилади.
«Pietro Fiorentini S.p.A.» 80 йилдан ортиқ тарихи давомида табиий газни қазиб чиқариш, ташиш ва фойдаланиш учун юқори сифатли технологик ускуналарни яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи халқаро даражадаги компания ҳисобланади.
«Terranova S.R.L» электр энергияси, газ ва сувни тақсимлаш ва сотиш фаолияти учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компания коммунал хизматлар кўрсатувчи компанияларга кенг қамровли дастурий ечимларни тақдим этади (интеллектуал ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш дастурлари, ишчи кучини автоматлаштириш, бэк-офис).
Мавзуга оид
11:41 / 06.03.2026
Газ учун тўловлар белгиланганидан кўп ҳисобланяпти. «Ҳудудгазтаъминот» изоҳ берди
17:49 / 12.12.2025
Барча ҳудудларда метан заправкалар иш вақтига чеклов киритилди
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
19:17 / 12.10.2025