Президент нукуслик фуқаро хонадонида ифторлик қилди
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги маҳаллалардан бирида аҳоли билан учрашди.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 март куни Нукус шаҳридаги «Алтин жағис» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.
Қайд қилинишича, бу ерда 4 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ўтган йили бу ер «Обод маҳалла» дастурига киритилиб, кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Йўл, электр энергияси, ичимлик суви ҳамда газ тармоқлари янгиланди. Маҳалла биноси янгидан қурилиб, унинг атрофида болалар майдончалари, тиббиёт пункти, тадбиркорликка кўмаклашувчи марказ, савдо шохобчаси ташкил этилди.
Давлат раҳбари маҳалладаги ўзгаришларни кўздан кечирди, аҳоли билан суҳбатлашди.
– Маҳаллангиз обод бўлганини, одамлар юзидаги розиликни кўриб хурсандман. Буни ҳамма жойда давом эттирамиз. Қорақалпоғистон маҳаллаларини обод қилиш, сув, йўл, электр таъминотини яхшилаш, мактаб, боғча ва тиббиёт пунктларини қуриш ва таъмирлаш учун бу йил 1,5 триллион сўм бераяпмиз. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилади. Муаммони маҳалланинг ўзи кўтарсин, ўзига пул берайлик, ўзи назорат қилсин. Шунда сифат ва манфаат бўлади. Одамлар рози бўлади, – деди президент.
Хабарга кўра, бу маҳаллада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, янги иш ўринлари яратишга эътибор қаратилмоқда. Маҳалланинг ери унумдор эмас. Аҳоли асосан хизмат кўрсатиш орқали даромад олади. Маҳаллада маиший хизмат шохобчалари, тикувчилик корхоналари, новвойхона, мебелсозлик ва техник хизмат устахоналари бор. Келгусида қуёнчилик ва балиқчиликни ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Маҳалла билан танишиш узоқ давом этди. Давлат раҳбари шу ерлик Қуўаншбай Сейтназаров хонадонида ифторлик қилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев маҳалла аҳлининг сумалак сайлида ҳам иштирок этди.
Якунда Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда иккита янги экологик лойиҳа ишга туширилди
Ўзбекистон | 14:50
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон меҳнат миграцияси бўйича икки томонлама битим имзолайди
Ўзбекистон | 14:44
-
Байден Трампнинг бир қатор таниқли рақибларини афв этди
Жаҳон | 14:30
-
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20
Мавзуга оид
17:49 / 09.01.2025
Савицкий номидаги музейга янги раҳбар тайинланди
14:07 / 08.01.2025
Қорақалпоғистон Республикасига Иқтисодиёт ва молия вазири тайинланди
11:44 / 04.01.2025
Нукусда маст аскар 6 кишини пичоқлади. 1 киши вафот этган
08:20 / 21.12.2024