Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 апрел куни Тошкентда айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади
Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан «Темурбеклар мактаби» ҳамда «Ёш чегарачи» академик лицейлари ўртасида югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 2 апрел куни соат 07:00 дан 10:00 га қадар қатор кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракат чекланади.

Кўчалар рўйхати:
Янгизамон кўчасининг Сайхун кўчасидан Эски Сарикўл кўчасигача бўлган қисми;
Эски Сарикўл кўчасининг Янгизамон кўчасидан Абу Сулаймон Банокатий кўчасигача бўлган қисми;
Абу Сулаймон Банокатий кўчасининг Эски Сарикўл кўчасидан Абдурауф Фитрат кўчасигача бўлган қисми;
Абдурауф Фитрат кўчасининг Абу Сулаймон Банокатий кўчасидан Янгизамон кўчасигача бўлган қисми.
Ҳайдовчилардан шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Мавзуга оид
20:43 / 16.07.2026
Тошкент ва Нурафшонни боғловчи йўл вақтинча ёпилди
18:00 / 16.07.2026
“Poytaxt Parking” атрофида мунозара: жарима, эътирозлар ва изоҳлар
17:14 / 16.07.2026
Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар ҳокимлигини огоҳлантирди
17:09 / 16.07.2026