Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9-11-синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материаллари эълон қилинди
2022-2023 ўқув йилида ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон билетлари, методик тавсиялар ва ўқув материаллари Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Жумладан, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.
Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилган.
Имтиҳонлар белгиланган муддатда шаффоф, адолатли ва холис ўтказилиши учун барча зарурий чоралар кўрилади, дейилади хабарда.
Намунавий имтиҳон материаллари билан қуйидаги ҳавола (https://t.me/edurtm_uz/10252) орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
11:41
Олмалиқда ўқувчи вафоти бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда
11:09 / 07.02.2026
“Ҳарвардда ўқимоқчиман”– 9 ёшида B2 сертификатини қўлга киритган болакай
11:12 / 14.01.2026
Сурхондарёда 9-синф ўқувчиси 11-синф ўқувчиси томонидан зўрлангани айтилмоқда
09:37 / 08.12.2025