Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёллар меҳнатидан фойдаланиш чекланган 95 та ишлар тури ва касблар рўйхати ишлаб чиқилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ноқулай меҳнат шароитларига эга бўлган, аёлларнинг меҳнатидан фойдаланиш чекланган айрим ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада аёлларнинг репродуктив саломатлигини асраш ва онкологик касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида 21 та иқтисодиёт тармоқлари бўйича меҳнат шароитлари ноқулай (зарарли ва хавфли) бўлган 95 та ишлар тури ва касблар рўйхати тасдиқланмоқда.
Маълум қилинишича, лойиҳа қабул қилиниши натижасида “Ўзбекистон Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун 393-моддасида белгиланган талабларни ижроси таъминланишига эришилади.
Ноқулай меҳнат шароитларига эга бўлган, аёлларнинг меҳнатидан фойдаланиш чекланадиган айрим ишлар рўйхатига тоғ-кон қазиб чиқариш саноати, тоғ-кон, металлга ишлов бериш, қудуқларни бурғилаш, нефт ва газни қазиб олиш, қора металлургия, рангли металлургия, кимё саноати ҳамда бошқа йўналишлардаги айрим ишлар киритилган.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
10:14 / 21.05.2026
Фарғонада аёл эрини ургани учун оилавий зўравонликда айбланди
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
12:41 / 16.03.2026