Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Raiffeisen Bank Россиядаги бизнесини сотишга қарор қилди
Регуляторларнинг босими ҳақидаги хабарлар ортидан Raiffeisen Bank Россия активларини сотишини ёки уларни ўз таркибидан олиб чиқишини билдирди.
Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) гуруҳи россиялик шуъбасини сотишни ёки уни гуруҳ тузилмасидан олиб ташлашни режалаштирмоқда, деди компания раҳбари Йоханн Штробл 30 март, пайшанба куни бўлиб ўтган акциядорлар йиғилишида.
RBI эҳтимолий келишувнинг ҳеч қандай параметрларини тақдим этмади, фақат у «маҳаллий ва халқаро қонунлар ва қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда» ва «тегишли ваколатли органлар билан маслаҳатлашган ҳолда» амалга ошишини билдирди. «Россияда бизнес юритиш учун бозор шароитлари жуда қийин. Россияда бизнесни сотишни тартибга солувчи маҳаллий ва халқаро қонунлар ва қоидалар доимий равишда ўзгариб туради», - дея маълум қилди RBI.
Financial Times газетасига берган интервьюсида Штроблнинг аниқлик киритишича, RBI россиялик бизнеснинг потенциал харидорлари рўйхатини иккита «яшовчан» даъвогаргача қисқартирган ва улар билан яқин ҳафталарда фаол ишлайди. 2022 йилда RBI'нинг Россия бўлими 2,2 миллиард евро фойда кўрди, бу бутун гуруҳ фойдасининг деярли 60 фоизини ташкил этди, деб таъкидлайди FT.
RBI, шунингдек, Россиядаги бизнес ва «тадбиркорлик фаолиятини» қисқартиришда давом этишини хабар қилди, бироқ ҳозирда банк лицензияси шартларига риоя қилиш учун мамлакатда баъзи банк бўлинмаларини сақлаб қолиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
19:11 / 17.10.2025
Камила Маҳмудова Raiffeisen банкининг молиявий директори этиб тайинланди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025