Ўзбекистон | 17:51 / 31.03.2023
9977
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Урганчдаги IT-паркни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Хоразм филиалини бориб кўрди.

15 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган ушбу марказ йилига 4 минг 500 нафар ёшни ахборот технологиялари йўналишида ўқитиш ва IT хизматлар кўрсатиш қувватига эга. Ушбу мажмуада 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

Президентга IT-паркда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Бу ерда ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда IT хизматларини экспорт қилиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Мақсадлар ҳам шунга яраша, жорий йилда экспорт ҳажмини 3 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

Шу ернинг ўзида IT-парк резидентлари, ахборот технологияларига соҳасида фаолият олиб бораётган ёшлар билан мулоқот бўлди. Улар ўзларининг фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

Давлат раҳбари ёшларнинг фикрларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид