Зеленский Бучага борди ва «Қаҳрамон шаҳар» нишонини топширди
Шаҳарда Россия босқинида ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинди.
Украина президенти Володимир Зеленский Словакия, Хорватия, Словения ва Молдова раҳбарлари билан биргаликда Киев вилоятининг Буча шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Украина президенти девони сайтида хабар берилди.
Давлат раҳбари Россия босқини пайтида ҳалок бўлган шаҳар аҳолиси хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Маросим «Андрей Первозванний» черкови ёнида бўлиб ўтди, у ерда Буча аҳолисининг оммавий қабрлари топилган эди. Маросимда, шахси аниқланган 77 марҳумнинг ва Буча учун жангларда ҳалок бўлган 11 нафар ҳарбийнинг исми эълон қилинди.
Зеленский Бучага «Қаҳрамон шаҳар» нишонини ҳам топширди. Президент қўлидан фахрий мукофотни Буча раҳбари Анатолий Федорук қабул қилди. «Қаҳрамон шаҳар» нишони Украинада 21 март куни тасдиқланган эди.
Аввалроқ Словакия, Хорватия, Словения ва Молдова раҳбарлари 31 март куни Киевга Буча озод қилинганининг бир йиллигига бағишланган саммитда иштирок этиш учун ташриф буюргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024