Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 1 кило гашишни сотишга уринган шахс қўлга олинди
Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати
Андижон вилояти Асака туманида гашиш гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 28 март куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида Марҳамат туманида яшовчи Х.Б. Асака тумани ҳудудида холис харидорга 1 килограмм гашиш гиёҳванд моддасини 8,6 минг АҚШ долларига сотаётганида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
08:24 / 14.03.2026
Тожикистондан сузиб ўтган шахс 5 килодан ортиқ “гашиш” билан қўлга олинди
09:20 / 03.03.2026