Ўзбекистон | 17:13 / 03.04.2023
4962
2 дақиқада ўқилади

ЎзЛиДеП фаоллари Урганч туманининг Туркманлар маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Фото: ЎзЛиДеП

O‘zLiDeP Хоразм вилояти кенгаши ташаббуси билан Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги Туркманлар маҳалласида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Конституциявий ислоҳот – мамлакатни янгилаш шарти” мавзусида бўлиб ўтган ташвиқот тадбирида шу ҳақида сўз борди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов, сенатор Б. Тожиев, партия вилоят кенгаши раиси И. Файзуллаев, маҳаллий кенгаш депутатлари ва фаоллар маҳалла аҳли билан дилдан суҳбатлашишди.

Ғойбуда туркман юртдошларимиз истиқомат қилади. Улар ўз она тилида таълим олиши, урф-одат ва анъаналарини ривожлантиришлари учун барча шароит яратилган. Янгиланаётган бош қомусимизда ҳам миллатлараро тотувлик муносабатларини яхшилаш, турли миллат ва элат вакилларининг тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган.

Тадбирда сўз олган партия вакиллари ислоҳотлар натижаси ўлароқ ўтган қисқа даврда жамиятимиз сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жиҳатдан бутунлай ўзгарганини таъкидлашди. Эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги, инсонга эътибор, қадрини ошириш, ҳар бир шахснинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишига айланди. Янгиланаётган Асосий қонунимизда мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат яратилишига урғу беришди.

Тадбир вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлардан иборат катта концерт дастурига уланиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди.

ЎзЛиДеП Хоразм вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Мавзуга оид