Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон февраль ойида олтин захирасини кўпайтирди
Марказий банк 8,1 тонна олтин сотиб олди.
World Gold Council (WGC) дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг февраль ойида жаҳон марказий банклари олтин-валюта захираси учун 51,7 тонна олтин сотиб олган.
Февраль ойида энг йирик давлат олтин харидорлари Хитой (24,9 тонна) ва Туркия (22,5 тонна) бўлди. Ўзбекистон (8,1 тонна), Сингапур (6,8 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) ҳам захираларни оширди. Энг кўп сотувчи Қозоғистон (13,1 тонна) бўлди.
Жаҳон марказий банкларидаги олтин захиралари кетма-кет ўн биринчи ой давомида ўсиб бормоқда. Январь ойида улар 73,7 тонна олтин сотиб олган эди.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
14:30 / 06.06.2026