Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари мажлиси ўтказилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари МДҲга аъзо давлатлар элчилари билан учрашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Озарбойжон элчиси Гусейн Гулиев, Беларус элчиси Леонид Маринич, Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов, Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаев, Россия элчиси Олег Малгинов, Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Туркманистон элчиси Язгули Маммедовни қабул қилди.
Учрашувда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасидаги томонлар ҳамкорлигининг турли жиҳатлари ва қўшма дастурлар ижроси жараёни муҳокама қилинди.
МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Ўзбекистондаги бўлажак мажлисига тайёргарликнинг ташкилий, протокол ва мазмуний жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.