Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Ўзбекистон ордени билан тақдирланди
Жорий йил 4 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашуви ўтказилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Унда юқори технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш борасидаги аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари, ҳудудларнинг савдо-инвестициявий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари ушбу йўналишлар бўлажак олий даражадаги икки томонлама саммит кун тартибининг асосини ташкил этиши лозимлигини қайд этди.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, бошқарувда профессионал кадрларни ва дастурчиларни тайёрлаш, электрон ҳукуматни жорий қилиш йўналишларида ва бошқа соҳаларда ўзаро фойдали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Вазир ал-Гаргавий давлат раҳбарига Амирликлар президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ҳамда мамлакат вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон президенти томонидан жорий дастурларни жадаллаштириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлашни назарда тутувчи “йўл харитаси”ни янгилаш юзасидан топшириқлар берилди.
Якунда вазир ал-Гаргавийга Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришга қўшган катта ҳиссаси ва Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун давлатнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилди.
Мавзуга оид
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
15:09 / 05.02.2026
Фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
17:29 / 02.02.2026