Reuters: Украина қарши ҳужум учун 40 минг янги аскар тайёрламоқда
Украина қуролли кучлари Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш учун ўтказиладиган қарши ҳужумга 40 минг кишини тайёрламоқда. Бу ҳақда Reuters репортажида гап боради, агентлик мухбирлари янги чақирилган аскарлар ҳамда уларни ўқитаётган ҳарбийлар билан суҳбатлашган.
Штурм бўлинмаларига «Стальная граница» (Пўлат чегара), «Ураган», «Спартанец», «Червона Калина», «Рубеж» (Чегара), «Ярость» (Ғазаб), «Азов» ва «Кара-Даг» номлари берилган.
«Стальная граница» бўлинмасига 2022 йил баҳорида Мариупол мудофааси вақтида Украина чегарачиларига бошчилик қилган Валерий Падител қўмондонлик қилади. «Азовстал» мудофааси қулагач, уни асирга олишганди, сентябрда эса у Москва ва Киев ўртасидаги асирлар алмашинуви доирасида озод этилади.
Армияга янги чақирилганлар ва уларга таҳсил бераётган ҳарбийлар Reuters мухбирларига айтишича, қарши ҳужум яқин ҳафталар ёки ойлар ичида бошланиши кутилмоқда.
- Украина ИИВ феврал ойида «Ҳужум гвардияси» номи остида ҳарбий хизматчиларни ёллаш кампанияси бошланганини эълон қилганди. Украина Миллий гвардияси вакили март ойи охирида «Ҳужум гвардияси»га ёзилиш учун 35 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушганини маълум қилди. Украина ИИВ раҳбари Игор Клименко кўнгиллилар орасида собиқ ҳарбий ва полициячилар ҳам, жанговар тажрибага эга бўлмаганлар, жумладан аёллар ҳам борлигини айтган.
Мавзуга оид
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54