Жаҳон | 21:48 / 05.04.2023
13583
1 дақиқада ўқилади

«Хавфсизликни муҳокама қилиш учун»: Лукашенко яна Москвага борди 

Сўнгги марта Беларус раҳбари Путин билан яқинда, февраль ўрталарида учрашган эди. 

Беларус президенти Александр Лукашенко 5 апрель куни Кремль раҳбари Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага борди. 

Раҳбарлар Иттифоқ давлати Олий Кенгаши йиғилиши арафасида бир қатор масалаларни, хусусан, «импорт ўрнини босиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш, юқори технологияли саноатни ривожлантириш, халқаро вазият, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш чоралари»ни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. 

6 апрель куни Лукашенко Иттифоқ давлат Олий Кенгаши йиғилишида иштирок этади. Унда турли дастурлар, жумладан «Иттифоқ давлати учун хавфсизлик концепцияси»ни ишлаб чиқиш муҳокама қилинади. 

31 март куни Путин Россия Ташқи сиёсат концепциясининг янги таҳририни тасдиқлади (аввалгиси 2016 йилда тасдиқланган), бу Москва таклиф қилаётган устувор йўналишлар ва қарашлар тубдан ўзгарганидан далолат беради. 

Мавзуга оид