Ливан ҳудудидан Исроил бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўлланди
Исроил шимоли Ливан ҳудудидан туриб ракета орқали ўққа тутилди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси хабар берди. Ғарбий Жалиледа ҳаво тревогаси эълон қилинган.
Исроиллик ҳарбийларга кўра, мамлакат ҳудудига 30 та ракета учирилган. Yediot News хабарига кўра, шундан беш ракета нишонга келиб теккан. Ракеталарнинг аксар қисми «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали тутиб қолинган.
Аввалига медиа Исроил армияси жавоб зарбаси бергани ҳақида хабар қилганди, аммо исроиллик ҳарбийлар буни тасдиқламади. ОАВ маълумотига кўра, бу каби хабарлар «Темир гумбаз» ишга тушгани туфайли келиб чиққан.
Исроилнинг Тўққизинчи канали хабарига кўра, икки ёки уч киши жароҳат олган. The Jerusalem Post нашрида эса фақат бир нафар исроиллик жабрланганини маълум қилган.
Ракета зарбаларидан бироз олдинроқ «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил полицияси томонидан 5 апрелга ўтар кечаси Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида ўтказилган махсус амалиётни қоралаб чиққанди. «Ҳизбуллоҳ» фаластинликларнинг ҳар қандай ҳаракатини қўллашини маълум қилганди. The Times of Israel нашри тахмин қилишича, Ливан ҳудудидан зарбалар фаластинликларнинг гуруҳлари томонидан амалга оширилган, аммо бу «Ҳизбуллоҳ» томонидан маъқулланганидан кейин рўй берган.
6 апрел кунги ракета зарбаларидан кейин Исроил шимолидаги ҳаво кенглиги фуқаролик рейслари учун ёпилди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024