Ўзбекистон | 10:02 / 07.04.2023
5658
2 дақиқада ўқилади

8 апрел куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 8 апрел, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

об-ҳаво, Ўзгидромет

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +22...+24 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 метрдан баландда) қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Мавзуга оид