Жаҳон | 15:24 / 07.04.2023
17747
5 дақиқада ўқилади

Донбассдаги жанглар: Россия Константиновка ва Часив Ярни, Украина — Донецкни ўққа тутди. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 407-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина томонида жанг қилаётган «Россия кўнгиллилар корпуси» Брянск областида «жанговар топшириқлар бажарилгани» ҳақида хабар берди. Ундан аввалроқ РФ мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар 15 кишидан ортиқ диверсия гуруҳининг Брянск областига бостириб киришининг олдини олгани ҳақида маълум қилганди.
  • «Важные истории»нинг ёзишича, россияликларнинг кўнгиллилар ва ёлланма жангчилар орасидаги йўқотишлари камида саккиз минг кишини ташкил этади. Журналистлар боқувчисини йўқотгани муносабати билан Россия пенсия жамғармасидан нафақа оладиганлар сони бўйича маълумотларни ўрганишган. У мудофаа вазирлигидан пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаган қурбонларнинг қариндошлари томонидан расмийлаштирилган. Кўнгиллилар ва ёлланма жангчилар орасидаги қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан анча кўп бўлиши ҳам мумкин.
  • Украина қўшини оккупация қилинган Донецк бўйлаб зарба берди. «РИА Новости» маълумотига кўра, тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлган. «Интерфакс» РФ Тергов қўмитасининг аннексия қилинган «ДХР»даги бошқармасига таяниб хабар беришича, тўққиз киши ҳалок бўлган.

Куннинг асосий воқеаси. Донецк ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар

Оккупация остидаги Донецк расмийларига кўра, 6 апрел куни украин қўшини шаҳарнинг Калининский, Буденновский ва Киевский районларини ўққа тутган. «РИА Новости» тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлганини хабар қилган. «Интерфакс» РФ Тергов қўмитасининг аннексия қилинган «ДХР»даги бошқармасига таяниб хабар беришича, тўққиз киши ҳалок бўлиб, етти киши яраланган. Украина томони Донецк бўйлаб берилган зарбалар юзасидан изоҳ бермади.

Қуйида шаҳарга ҳужум оқибатлари акс этган суратлар.

Донецкда яшовчи аёл Украина қуролли кучлари зарбаси вақтида ҳалок бўлган яқин кишисининг жасади устида йиғламоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецкдаги устахона ишчиси яксон бўлган автомобил олдида. Зарба вақтида унинг ҳамкасблари ҳалок бўлишди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Автоустахонанинг 58 ёшли ходими Иван Сорокин зарба вақтида ҳалок бўлган ҳамкасби жасади олдида.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари 

Украина ҳарбийлари Донецк областида — айнан қаердалигига аниқлик киритилмаган. Россиянинг Донбассдаги юриши январда бошланганди. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко 5 апрел куни област ҳудудига берилган зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлганини хабар берди.
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийлари артиллерия қуролининг қотиб қолган стволини туширишга ҳаракат қилмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина қуролли кучлари жангчилари ўқув машқлари вақтида ўт очмоқда
Muhammed Enes Yildirim / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Константиновкага зарба

Донецк области ҳарбий маъмурияти хабар беришича, 5 апрел куни Россия қўшини Константиновка бўйлаб зарба беришди — бу оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан 80 километр масофада жойлашган шаҳар. Ракеталар шаҳар шифохонасига, уйсизларни рўйхатга олиш марказига, хусусий ва кўп квартирали уйларга келиб тушган, тинч аҳоли вакилларидан беш киши яраланган.

Константиновкада ракета зарбаси берилган жойда ишлаётган украиналик ўт ўчирувчилар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийлари ёниб кетган ўқ-дори омбори ҳудудида бутун қолган снарядларни изламоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Тез ёрдам машинасида ярадор кишига ёрдам кўрсатаётган шифокорлар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Часив Ярдаги ҳаёт 

Часив Ярга йўлланган навбатдаги ракета зарбасидан ҳосил бўлган кратер — Бахмутдан 13 километр ғарбдаги бу шаҳар Украина бўлинмалари таъминоти ўтадиган йўлда жойлашган. Шу туфайли Россия қўшини шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Часив Ярда ёнаётган автомобил
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид