Жаҳон | 15:45 / 07.04.2023
3316
2 дақиқада ўқилади

Кипр Украинага миналардан тозалашда техник ёрдам таклиф қилади

Кипр Украинага ҳуманитар ёрдам доирасида миналардан тозалаш соҳасида техник тайёргарликни таклиф қилади, дея маълум қилди мудофаа вазири Михалис Йоргаллас. 

Фото: Михалис Йоргаллас

«Биз миналардан тозалаш ва миналарни аниқлаш билан шуғулланадиган ходимларни қабул қиламиз», деди у Кипрнинг Sigma TV телеканали эфирида. 
 
Politics газетасининг ёзишича, тахминан 18 нафар украиналик зобитдан иборат гуруҳ апрель ойининг сўнгги ҳафтасида машғулотлар учун Кипрга етиб боради. 

7 апрель куни Кипрга ташриф буюрган Украина мудофаа вазири Олексий Резников машғулотлар ўтказиладиган ҳудудларни кўздан кечириш ниятида.

Аввалроқ Украина учун биринчи турдаги ўқ-дориларни қўшма харид қилиш режаси узоқ давом этаётган келишмовчиликлар туфайли тўхтаб қолганди. 

Европа Иттифоқи элчилари 5 апрель куни ушбу мавзуни муҳокама қилиш учун учрашган, бироқ асосий масалалардан бири бўйича катта муваффақиятга эриша олмаган, деб тан олди музокаралардан хабардор бир неча дипломат.

Баҳснинг асоси, деб ёзади Politico, ўқ-дориларни ишлаб чиқариш бўйича шартномалар фақат Европа Иттифоқи компаниялари билан тузиладими (ва уларни қонуний равишда қандай аниқлаш керак) ёки улар учинчи томон ишлаб чиқарувчилари учун ҳам очиқ бўладими деган масалага боғлиқ. 

Франция пуллар Европа Иттифоқи чегараларида қолиши керак деган фикрда, Греция ва Кипр Парижнинг позициясини қўллаб-қувватламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид