Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида яна сел хавфи эълон қилинди
Жорий йил 8-11 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, 10 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. 9-10 апрель кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
8-11 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Мавзуга оид
08:27 / 09.07.2026
5 минг метр баландликда ҳаёт: энг баланд тоғли шаҳарлар
11:52 / 03.07.2026
Ўзгидромет кучли ёмғирлар ва сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
09:58 / 19.06.2026