Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қурувчилар учун ташкил қилинган “Конституция ўзимизники!” тарғибот тадбиридан фоторепортаж
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги янги қурилаётган кўп қаватли уйлар массиви майдонида “Конституция ўзимизники!” тарғибот тадбири ва концерт дастури бўлиб ўтди.
Тадбир мазкур ҳудуддаги қурилишларда меҳнат қилаётган минглаб қурувчилар учун ташкил қилинди. Дастур давомида қурилиш соҳаси вакиллари ҳам сўзга чиқди.
Таниқли қурувчилар ўз ҳаёти ва соҳадаги ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилиб, қурувчиларни конституция ислоҳотларига бефарқ бўлмасликка, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
Тарғибот тадбирлари республика ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.















