Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда япон услубида замонавий меҳмонхона қурилади
Токиода Япония сайёҳлик компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Муҳсин Абдураҳмонов Япониянинг H.I.S. Co. Ltd сайёҳлик компанияси президенти ва бош ижрочи директори Мотоши Яда билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашув давомида туристик компания вакилларидан 13 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways’нинг Тошкент-Токио-Тошкент тўғридан тўғри авиарейси қайта тикланишини инобатга олган ҳолда Япониядан сайёҳлар оқимини оширишда амалий кўмак сўралди.
Учрашув якунлари бўйича H.I.S. Co. Ltd компанияси билан ҳамкорликда янги туризм контентлари сифатида экотуризм, гастрономик, экстрим туризм йўналишларида турпакетлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида япон тилида брошюралар чоп этиш, мамлакатда япон услубидаги замонавий меҳмонхона қуриш ва компания раҳбарияти ҳамда япон тур операторларидан иборат делегациянинг юртимизга ишчи миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026