Англия: Рэшфорднинг жароҳати ва Лэмпарднинг мағлубияти

Манчестер Юнайтед – Эвертон 2:0
Голлар: 1:0 – 36 Мактомини, 2:0 – 71 Марсиял.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Мартинес, Маласиа, Забитцер (Фред, 76), Бруну Фернандеш, Мактомини, Санчо (Эриксен, 77), Антони (Марсиял, 60), Рэшфорд (Вегҳорст, 81).
Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Тарковски, Кин, Годфри (Миколенко, 46), Гуйе (Гарнер, 60), Онана (Дэвис, 60), Ивоби, Грэй, Симмс (Мопе, 70), Макнил.

Шанба кунги ўйинларнинг биринчиси Пикфорднинг персонал бенефисига айланиши ҳам мумкин эди. У биринчи ярим соатда қатор сейвлар ижро этди, жумладан Рэшфорд ва Антони билан яккама-якка вазиятларда жамоани қутқарди. Ван-Биссака устундан қайтган тўпни эгаллаб олиб, уни бўш қолган бурчакка тўғри йўналтира олмаганида эса «Эвертон» дарвозабони ўзининг кучли ўйини билан «МЮ» футболчиларига босим тушираётганини тахмин қилиш мумкин эди.

Футбол қонунларига кўра мезбонлар бу кўкка совурилган имкониятлар учун жазоланадигандек эди, аммо Симмс жуда қулай вазиятдан гол ура олмади, бўлим охирларига бориб айни вақтда юқори спорт формасида бўлган Мактоминай барибир «ирислар» дарвозасини ишғол эта олди. Чемпионатнинг бу мавсумида гол урмаган яримҳимоячи терма жамоалар учун танаффус чоғида Шотландия Евро-2024 саралашидаги икки ўйинида ҳам дубл қайд этганди. Бу ўйиндаги яна бир ижобий палла сифатида январ ойидан буён ўйнамаган Эриксеннинг сафга қайтганини эътироф этиш мумкин, лекин Рэшфорднинг жароҳати жамоа мухлислари кўнглини хижил қилди.

Лекин Маркус бундан олдинроқ Марсиялни ва ёш мухлисни хурсанд қилишга улгурди — 71-дақиқада меҳмонлар сардори Шеймус Коулмен ўта қўпол хатога йўл қўйди ва англиялик ҳужумчи тўпни эгаллаб олиб, жарима майдони марказида очилган франциялик ҳужумчини тўп билан таъминлади, кейин эса ёш мухлисга футболкасини совға қилди.

Эрик тен Хаг эса финал ҳуштаги чалинганидан кейин тақвимни танқид қилди ва олти кун ичида уч ўйин ўтказмаслик ва футболчиларни эҳтиёт қилиш кераклиги ҳақида гапирди. Аслида бу ўйинлар бир ҳафта давомида ўтказилди, аммо мураббийнинг ҳиссиётларини тўғри тушуниш мумкин, чунки муҳимнинг мавсум қисмида «МЮ» ўзининг энг ёрқин футболчисидан фойдалана олмаслиги мумкин.

Брентфорд – Ньюкасл 1:2