15:30 / 11.04.2023
10384

Сурхондарёда қоидабузар ҳайдовчининг “ишини ҳал қилиш учун” 800 доллар пора олган ЙҲХБ ходими ушланди

Инспектор “Жентра”нинг олд ойналарини ноқонуний қорайтирганлик ҳолати бўйича ҳужжат расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмасликни айтиб фуқародан пул талаб қилган

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, фуқаролардан бири ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилиб, Узун туман ИИБ ЖХХ ЙХҲБ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори Ш.А. “Жентра”нинг олд ойналарини ноқонуний қорайтиргани ҳолати бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик, жаримага тортмасликни ваъда қилиб, эвазига ундан 800 доллар талаб қилаётганини билдирган.

2023 йил 9 апрел куни ДХХ Узун туманлараро бўлими, прокуратура департаменти ҳамда туман прокуратураси ходимлари томонидан фуқаронинг мурожаати бўйича тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, инспектор фуқародан талаб қилган 800 долларни Узун тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлими биносида олган вақтида жиноят устида ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2023 йил 9 апрел куни прокуратура департаментининг Узун туман бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Top