Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ЕХҲТ координатори идораси раҳбарини қабул қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов кеча ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчи Ханс-Ульрих Им билан мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлагани муносабати билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, кейинги йилларда Ўзбекистон билан ЕХҲТ ва унинг институтлари ўртасидаги ҳамкорлик янги сифат босқичига кўтарилгани таъкидланди.
Қўшма йўл харитасига киритилган ЕХҲТ лойиҳаларини 2023-2024 йилларда Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича янада яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Вазир ўринбосари ЕХҲТ лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчисига Ўзбекистон билан Ташкилот ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган самарали фаолияти ва салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Ханс-Ульрих Им, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссиясини амалга оширишда кўрсатилган ҳар томонлама ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025