Фан-техника | 23:58 / 12.04.2023
88398
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Алцгеймер касаллигининг бошланиши белгисини топишди

Нейробиологлар қондаги маълум бир гликан даражаси деменциянинг бошланиши билан боғлиқлигини аниқладилар.

Фото: Unsplash

АҚШ Каролина институти олимлари қанд гуруҳидан молекулани топдилар, унинг қондаги миқдори Алцгеймер касаллигини бошланишидан ўн йил олдин башорат қила олади. Тадқиқот Alzheimer's & Dementia журналида чоп этилди.

Алцгеймер касаллигида миядаги нейронлар нобуд бўлади, бу бета-амилоид ва тау оқсилларининг аномал тўпланиши оқибатидир. Муаллифлар илгари Алцгеймер касаллиги билан оғриган одамларда тау ва ўзига хос қандлар, гликанлар миқдори ўртасидаги боғлиқликни кўрсатдилар, аммо бу таҳлиллар касалликнинг мунтазам текшируви учун фойдаланиш қийин бўлган орқа мия суюқлигида ўтказилди.

Янги тадқиқот қонида маълум даражадаги гликанларга эга бўлган одамларнинг Алцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимоли икки баравар кўпроқ эканлигини кўрсатди. Бу шуни англатадики, қондаги ушбу молекула миқдори Алцгеймер касаллиги хавфини биринчи аломатлардан анча олдин баҳолаш имконини беради. Тестнинг аниқлиги тахминан 80 фоизни ташкил қилади.

Натижалар 17 йил давомида кузатилган 233 иштирокчи таҳлилларига асосланган.

Алцгеймер касаллиги учун дори воситаларининг клиник синовлари даволашни патологик жараённинг дастлабки босқичида бошлаш кераклигини кўрсатади. Олимларнинг кашфиёти одамларда касалликнинг дастлабки босқичини аниқлаш имконини беради.

Мавзуга оид