Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ган Ўзбекистонда ўтказиладиган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи конференциясида иштирок этади.
Xinhua хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов таклифига биноан, Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Цин Ган 12-13 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлади ва Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи конференциясида иштирок этади.
13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қиладилар.
Бундан ташқари, 14 апрель куни Ўзбекистон, Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари иштирокида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Кун тартибида ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш, қўшма дастурлар ижросини муҳокама қилиш, шунингдек, МДҲ аъзо давлатлари раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун киритилган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси режалаштирилган.
Шу куни Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
18:11 / 15.07.2026
Хитой автомобил бозори жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
18:33 / 13.07.2026