Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиланаётган Конституция: энди адвокатлар ҳам судя ва прокурорлар билан тенг мақомда бўлади
Лойиҳага кўра, адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.
Янги таҳрирдаги Конституцияда адвокатура ҳақида алоҳида боб киритилиб, адвокатлик мақоми алоҳида мустаҳкамлаб қўйилди. Мазкур боб 141 ва 142-моддаларни ўз ичига олади.
141-моддада жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши, адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланиши, адвокатурани ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланиши таъкидланган.
142-модда эса қуйидагича ифодаланади: “Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади”.
Амалдаги Конституцияда адвокатлар мақоми алоҳида норма сифатида киритилмаган ҳамда ҳимоя қилинмаган.
Мавзуга оид
18:44 / 11.02.2026
Қозоғистонда янги Конституция бўйича референдум санаси белгиланди
18:57 / 07.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади
11:20 / 05.12.2025
Конституция куни муносабати билан неча кун дам олинади?
14:08 / 22.11.2025