Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Права"ни "Ягона портал" орқали ариза берувчи иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.
Бунда:
миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;
янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
09:09 / 11.07.2026
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026