Хитой Россияга қурол сотаётганини инкор этиб чиқди
Пекин Россияга Украинадаги уруш учун қурол-яроғ етказиб бермаётганини ва келажакда ҳам етказиб бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ган Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан деярли икки соатлик учрашувдан сўнг айтиб ўтди.
Тегишли саволга у Хитойнинг бу борадаги сиёсати ўзгаришсиз қолади, деб жавоб берди.
Цин Ганнинг сўзларига кўра, ҳарбий мақсадларда ҳам қўлланилиши мумкин бўлган икки мақсадли деб аталадиган товарларни етказиб бериш масаласи қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилмоқда.
Пекинга ташрифи чоғида Анналена Бербок Хитой ҳукуматини Москвага қурол етказиб бермасликка чақирди. У, шунингдек, нима учун Хитой ҳалигача Россияни урушни тўхтатишга чақирмаганидан ҳайратда эканлигини билдирди.
Цин Ган германиялик ҳамкасбининг Хитойни Украинадаги урушни тугатиш учун Россияга ўз таъсиридан фойдаланишга чақириғи ҳақида батафсил маълумот бермади. Хитой тинчлик битимини истайди ва оловни кучайтирмайди, деди у.
Мавзуга оид
19:33
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024