Янгийўлдаги спорт клубида 21 яшар талаба вафот этди. Ҳолат прокуратура томонидан текширилмоқда
Дастлабки маълумотларга кўра, талабанинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
12 апрель куни Янгийўл шаҳридаги спорт клубида 21 яшар йигитнинг соғлиғи ёмонлашган. У Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинганда аллақачон вафот этгани аниқланган.
Марҳум Янгийўл туманидаги Аҳил маҳалласида яшаган, Тошкент давлат аграр университетининг 2-курс талабаси бўлган, деб ёзмоқда UzNews нашри.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов 21 яшар талабанинг ўлими юзасидан текшириш олиб борилаётганини маълум қилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумнинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги натижасида келиб чиққан ва жасадда ҳеч қандай жароҳатлар аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 10 апрел куни соат 17:30 ларда Миробод туманидаги 110-сонли мактаб ўқувчиси вафот этганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматига кўра, воқеа дарс вақтида эмас (ижтимоий тармоқларда ҳолат жисмоний тарбия дарсида рўй бергани ҳақида миш-миш тарқалди), дарслардан кейин рўй берган.
Дастлабки экспертиза хулосасига кўра, 13 яшар боланинг ўлимига ошқозоности безига кенг кўламли қон қуйилиши ва бошқа ҳолатлар сабаб бўлган. Мактабдаги видеокамера ёзувларидан, воқеа жойида жанжал ёки келишмовчилик бўлгани аниқланмаган.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024