2022 йилда давлат харидларида 8 698 та рақобатга зид қонунбузилишлар аниқланган – Рақобат қўмитаси
6 201 та тендер савдолари жараёнида 8 698 та рақобатга зид ҳолатлар содир этилган. Натижада 430 мансабдор шахс жавобгарликка тортилган ва бошқа чоралар кўрилган.
2022 йил давомида ўтказилган тендер савдоларида давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан 6 201 та савдолар жараёнида 8 698 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Kun.uzʼга маълум қилди.
Хабарга кўра, 2022 йил якуни бўйича давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан ўтказилган 31 926 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилган. Шу жумладан, 2022 йилда жами амалга оширилган 91 016 та электрон танлов (тендер)лардан 23 757 таси (яъни 26,1%) қўмита томонидан масофавий ўрганилган.
Таҳлил натижасида давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан 6 201 та савдолар жараёнида 8 698 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.
Аниқланган қонунбузилишларига қуйидагича таъсир чоралари кўрилган:
- 5 507 та қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот ва бошқа органларга маълумотномалар киритилган;
- 235 та қонунбузилиши ҳолатлари буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган;
- 2 956 та ҳолат бўйича қўмита томонидан 620 та иш қўзғатилиб, 530 та кўрсатмалар берилган ҳамда 412 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Қўмита хабарига кўра, қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш ҳамда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибларини инсон омили аралашувини истисно этувчи мезонлар асосида янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
Янги тартибга кўра:
- харид комиссияси фаолияти бекор қилиниб, унинг функцияси платформа томонидан автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди;
- давлат буюртмачиси ва пудрат ташкилотининг ҳамда пудрат ташкилотларининг ўзаро аффилланганлик хусусиятини автоматик равишда аниқлаш ва бартараф этувчи тизим жорий қилинди;
- инсон омили аралашувидан холи, давлат идоралари маълумотлари базаларига интеграция қилинган рейтинг тизими жорий этилди.
Аввалроқ инсофсиз ижрочиларни давлат харидларидан 2 йилга четлаштириш режалаштирилаётгани маълум қилинганди.
Бунда инсофсиз ижрочилар реестрини шакллантириш, инсофсиз ижрочиларни реестрга киритиш ва ундан чиқаришни тартибга солиш кўзда тутиляпти.
Давлат харидлари иштирокчиси, ғолиби ёки ижрочиси инсофсиз ижрочилар реестрига: суд, давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарорлари асосида киритилади.
Мавзуга оид
13:34 / 21.11.2024
БФҚ истеъмол қилиш натижасида одамлар соғлиги янада ёмонлашган – Рақобат қўмитаси
11:05 / 21.11.2024
Қиммат сотилган дорилар туфайли истеъмолчиларга 7 млрд сўм қайтарилди
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
14:25 / 29.10.2024