Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси «пулли парковка» бўйича ўрганиш бошлади
Рақобат қўмитаси 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхонани аниқлади. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «пулли парковка» операторининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан ўрганиш бошлади.
Рақобат қўмитаси 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхона рўйхатини тузди. Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб борилаётганлиги ҳам маълум қилинди.
«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳолат устун музокара кучи деб эътироф этилади.
Қуйидаги линк орқали ўтиб, рўйхатга киритилган 66 та корхона билан танишиш мумкин.
Пойтахт кўчаларида автомобил қўйиш жойларидан фойдаланиш ҳақи соатига 12 минг сўмдан бошлаб белгилангани, тушаётган маблағлар бўйича очиқлик ва ҳисобдорлик етишмаётгани жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўляпти.
Аввалроқ, Халқ демократик партияси ҳам Тошкент шаҳридаги автомобиллар учун пулли тўхташ жойларидаги нархларни қайта кўриб чиқишга чақирганди.
Мавзуга оид
09:01 / 02.06.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни хавф даражаси бўйича баҳолайди
20:20 / 25.05.2026
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
10:50 / 18.05.2026