Ўзбекистон | 21:09 / 20.04.2023
9170
2 дақиқада ўқилади

“52 та ҳужжат лойиҳасида 82 та коррупциявий омил аниқланди” – Адлия вазирлиги

2023 йилнинг биринчи чорагида Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 312 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг 125 таси амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид экани, коррупциявий омиллар мавжудлиги ва бошқа эътирозлар билан қайтарилган.

Фото: Виталий Тимкив

Адлия вазирлигига биринчи чоракда 355 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилган бўлиб, уларнинг 59 таси қонун ҳужжатлари, 101 таси президент ҳужжатлари, 195 таси эса ҳукумат қарорлари лойиҳалари ҳисобланади.

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоевага кўра, 2023 йилнинг I чорагида келиб тушган 355 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг 312 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

187 та ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича ижобий (шундан 14 тасига эътирозларсиз ва 173 тасига вазирлик томонидан берилган эътирозлар бартараф этилганидан сўнг қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида) хулоса берилган.

125 та ҳужжат лойиҳаси амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва юридик техника қоидаларига зид эканлиги, коррупциявий омиллар мавжудлиги ва бошқа эътирозлар билан, шунингдек, яна 43 та лойиҳа Регламентлар талабларига риоя қилинмагани боис ишлаб чиқувчиларга қайтарилган.

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг 52 тасида 82 та коррупциявий омил аниқланган. Хусусан, аниқланган коррупциявий омилларнинг:

  • 39 таси (48 фоиз) ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ;
  • 38 таси (46 фоиз) маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ коррупциявий омиллар ҳисобланади;
  • 5 таси нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий мувофиқлиги билан боғлиқ.
Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид