Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойдан ўзиб кетишни бошлади
Йил ўрталарида Ҳиндистонда аҳоли сони Хитойдан деярли уч миллионга кўп бўлади, дея прогноз қилмоқда БМТ. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ҳиндистон аҳолиси Хитойга қараганда ёшроқ, шунинг учун фарқ фақат ошади.
Ерда яшовчи ҳар учинчи шахс - Хитой ёки Ҳиндистондан. Бу мамлакатларнинг ҳар бирида тахминан 1,4 миллиард киши истиқомат қилади. Хитой узоқ вақтдан бери аҳоли сони бўйича етакчи бўлиб келган, бироқ ҳозир Ҳиндистон уни ортда қолдирмоқда – йил ўрталарига бориб Ҳиндистонда Хитойга қараганда уч миллионга яқин одам кўпроқ бўлади, дея прогноз қилмоқда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси чоршанба, 19 апрель куни эълон қилган ҳисоботида. Учинчи ўринда, катта фарқ билан - АҚШ (340 миллион киши).
Ҳиндистон Хитойни аниқ қачон ортда қолдириши номаълум, чунки бундай прогноз учун маълумотлар йўқ. Масалан, Ҳиндистонда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш 2011 йилда ўтказилган. Айрим экспертларга кўра, апрель ойида Ҳиндистон Хитойдан ўзиб кетади.
БМТ ҳисоботида қайд этилишича, ҳар икки мамлакатда аҳоли ўсиш суръатлари пасаймоқда, Хитойда эса Ҳиндистондагидан анча кўп. Расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистон аҳолиси 2011 йилдан буён ўртача 1,2 фоизга ошган, бу кўрсаткич аввалги ўн йилликда 1,7 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, Хитойда ўтган йил охирига келиб 1,411 миллиард аҳоли бор эди, бу ўтган йилдан 850 минг кишига кам.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026