Брюссел: ЕИ давлатларидан ўқ-дорилар Киевга жўнатиш учун тайёр
Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 600 миллион евродан ортиқ ўқ-дори етказиб беришди ва ЕИ юқори мартабали расмийларига кўра, кейинги партия ҳам яқинда етиб боради.
Брюссел ваъда қилинган ўқ-дориларнинг катта миқдори Украинага ўтказишга тайёр эканлигини хабар қилди. Европа Иттифоқининг бош дипломати Жозеп Боррел 21 апрел, жума куни Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан Украина Қуролли кучлари учун биргаликда ўқ-дорилар сотиб олиш бўйича уч босқичли режа доирасида юзлаб миллион евролик харидлар амалга оширилганини маълум қилди.
"Мен Дмитрий Кулеба билан Европа Иттифоқи Украинага ўқ-дори етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганини тасдиқлаш учун гаплашдим. 9 февралдан бери биринчи миллиард евронинг 66 фоиздан ортиғи етказиб берилди”, — деб ёзди у "Твиттер"да. Биринчи миллиард евро Европа Иттифоқи режасининг биринчи босқичига тўғри келади, унга кўра давлатлар Украинани ўз қўшинлари учун мавжуд бўлган ўқ-дорилар билан таъминлайди ва бунинг учун Европа тинчлик жамғармасидан товон пули олади. Ушбу босқич учун ЕИ Кенгаши фонддан 1 миллиард евро ажратди.
Бу шуни англатадики, Европа Иттифоқи давлатлари бу миқдорни Европа тинчлик жамғармасидан қайтариш учун аллақачон ариза беришган, деди Брюсселдаги юқори мартабали амалдор. Режага кўра, биринчи босқичда мамлакатларга Украинага ўтказган ўқ-дорилари нархининг 50-60 фоизи тўланади.
Бошқа бир твитида Боррел "Украинага 600 миллион евродан ортиқ ўқ-дори ва ракеталар етказиб берилгани" ва биргаликда харид қилиш ишлари давом этаётганини айтди. Брюссел расмийси Боррел рақамлари ўртасидаги боғлиқликни тушунтира олмади, аммо ўқ-дориларнинг навбатдаги партияси "Украинага боришга тайёр" экани ва яқин орада Киев томонидан қабул қилинишига ишонтирди.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024