Ўзбекистон | 11:44 / 22.04.2023
69139
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 24-26 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи 24 апрелда +25...+30 даража, 25-26 апрелда +27...+32 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24 апрелда +10...+15 даража, 25-26 апрелда +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, баъзи жойларда +10...+15 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари.  Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари.  Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид