Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Starship кемаси бир неча ой ичида янги парвозга тайёр бўлади – Маск
Аввалроқ, кема илк синов парвози пайтида портлаб кетган эди.
Американинг SpaceX аэрокосмик компанияси бир неча ой ичида ўзининг ўта оғир Starship космик кемасини янги парвозга тайёрлайди. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск хабар берди.
«Бир неча ойдан кейин навбатдаги синов парвозини амалга ошириш учун кўп нарсани ўргандик», деб ёзди Маск ижтимоий тармоқда.
SpaceX 20 апрель куни Техас жануби-шарқидаги Бока Чика шаҳри космодромидан Starship кемасининг синов парвозини амалга оширди. У Ер атрофида бир марта айланиши ва Тинч океанида, Ҳавайи ороллари яқинида сувга қўниши керак эди. Бироқ, ракета учирилганидан 4 дақиқа ўтгач, назоратсиз айлана бошлади ва портлади. Синов парвози учувчисиз режимда амалга оширилди.
SpaceX компанияси парвоз пайтида бир неча двигателлар ишдан чиққани туфайли, ракета ходимлар буйруғи асосида портлатиб юборилганини маълум қилди.
SpaceX веб-сайтига кўра, Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг катта космик кема бўлиб, баландлиги 120 метр, юкни кўтариш қобилияти 150 тоннага тенг. Ракета тизими икки қисмдан иборат: 33 двигателли Super Heavy ракетаси ва Starship кемаси.
Starship Ер орбитасидан ташқарига, Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026