Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон қўшни давлатларга сув сотишни бошлади
Бишкек сув ўрнига қишда электр энергияси оляпти.
Қирғизистон сувни қўшни давлатларга товар сифатида сотиши керак. Депутат Чингиз Айдарбеков Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси йиғилишида шундай баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон ўз қўшниларига сув ҳам мамлакатнинг бойлиги эканини оқилона тушунтириши керак.
«Сув ҳам нефть каби ресурсдир. Биз суғориш даврида сув йиғамиз, сақлаймиз ва қўшниларга берамиз. Албатта, бошқа давлатлар бунга қарши бўлади, лекин аллақачон далиллар билан талаб қўйиш керак», деди халқ депутати.
Энергетика вазири Таалайбек Ибраевнинг айтишича, Жаҳон банки сувдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш масаласини ҳозирданоқ кўтармоқда.
«Бу жараён аллақачон бошланган. Қўшнилар ўртасида айирбошлашни бошладик. Бизни қишда сув эвазига электр энергияси билан таъминлайдилар», деди Ибраев.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026