Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Киевга яна 1,5 млрд евро миқдорида макромолиявий ёрдам тақдим этди
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Украинага ЕИнинг йиллик макромолиявий ёрдам пакети доирасида яна 1,5 миллиард евро ажратилишини эълон қилди.
«Биз Украинага Россия тажовузкорлигига қарши туришда, унинг институтлари ва инфратузилмасини сақлаб қолишда, муҳим ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беришда давом этамиз», деб ёзди у Twitter’да.
Бундан олдин Европа комиссияси (ЕК) ва Украина 2023 йилда Киевга 18 миллиард еврогача кредит беришни назарда тутувчи меморандумни имзолаганди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, 2023 йилда Украина халқаро ҳамкорларидан 38 миллиард доллар (ойига тахминан 3,5 миллиард доллар) бюджет ёрдами олишни кутмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин мамлакатни тиклаш учун 1 триллион доллардан кўпроқ маблағ керак бўлишини айтди.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
08:58 / 04.06.2026