Иқтисодиёт | 22:02 / 26.04.2023
32619
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россиядан 300 минг тонна нефт сотиб олади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 2023 йилда Россиядан 300 минг тонна нефт импорт қилиш бўйича “Газпромнефт” билан келишувга эришди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон “Газпромнефт” билан 2023 йилда 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Адҳамжон Убайдуллаев маълум қилди.

Gazeta.uz хабарига кўра, Убайдуллаев бу ҳақда 25 апрел куни, Ўзбекистон, Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларининг 300 дан ортиқ компаниялари иштирокида ўтган “Иннопром. Марказий Осиё” уч кунлик кўргазмаси вақтида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрда Ўзбекистон Қозоғистон билан 300 минг тонна қозоқ нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 300 минг тонна рус нефти транзити масаласида келишиб олганди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон, шунингдек, газ омборларини модернизация қилиш ва қуриш ҳамда Ўзбекистонга энергия етказиш учун Қозоғистонда кўмирда ишловчи ИЭС қуриш бўйича ҳам келишувга эришган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид