Андижонда йўл таъмирлаётган ишчиларни машина уриб юборди
Кечки пайт содир бўлган автоҳалокат оқибатида бир ишчи ҳаётдан кўз юмди.
25 апрель куни Андижон вилояти, Балиқчи туманида тунда йўл таъмирлаётган ишчиларни машина уриб юборган. Оқибатда бир ишчи оғир жароҳат олган, яна бири шифохонада вафот этган.
Қайд қилинишича, «Фарғона ҳалқа» автомобиль йўлининг 109-километрида 54-йўл бўлими ишчи ходимлари жорий таъмирлаш ишларини олиб бораётган вақтда, соат 20:30 ларда ВАЗ-2101 автомашинаси йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.
Оқибатда 2 нафар ишчи оғир тан жароҳати билан шифохонага етказилган. Улардан бири вафот этган, иккинчи шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
Хабар берилишича, таъмирлаш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарорининг 6-бўлим 22-23-24-бандларида белгиланган тартибда ҳамда Балиқчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг жамоа шартномаси асосида олиб борилган.
ВАЗ-2101 автомобилини бошқарган ҳайдовчи Жартепа маҳалласида яшаётгани ва спиртли ичимлик таъсирида бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
15:03
Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди
13:19
Пензадаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони аниқлаштирилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
17:41 / 12.11.2024