Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти махсус вакили Британия махсус вакили билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳамда Буюк Британия бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Энди Маккубри ўртасида видео-конференц-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги бугунги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Афғонистон янги ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг асосий талабларини бажариш, айниқса, аёллар ва қизларнинг меҳнат ва таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаши зарурлиги қайд этилди.
Энди Маккубри Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича яхлит минтақавий позицияни шакллантириш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, афғон халқига ҳуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ шафелигида Халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026