Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Сирдарёда генетик марказ фаолиятини йўлга қўяди
Сирдарё вилоятида болаларда учрайдиган генетик касалликларни аниқлаш ва ташхислашга ихтисослашган марказ фаолияти йўлга қўйилади.
Ўзбекистон—Хитой қўшма лойиҳаси доирасида ишга туширилиши режалаштирилган генетика маркази йилига 5 минг нафар чақалоқда 48 турдаги скрининг текширувларни ўтказиш, чақалоқларда туғма ва ирсий касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш имконини беради.
“Хитойда, қолаверса дунёнинг кўпгина мамлакатларида болаларда учраётган генетик касалликларни аниқлаш ва ташхислашда ўз нуфузига эга бўлган BGl Genomies компанияси билан инновацион лойиҳалар асосида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз”, — дейди Олий таълим, фан ва инновация вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова.
Сирдарёда тақдим этилаётган янги лойиҳа ногиронликка сабаб бўлувчи генетик касалликларни аниқлашга ва ташхислашга мўлжалланган бўлиб, генетик касалликлар сабаб ногирон бўлиб қоладиган болалар сонини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026