Лукашенко Украина Беларусга ҳужум қилмоқчи эмаслигини айтди
Беларус президенти Александр Лукашенко Полша ва Украина Беларусга ҳужум қилмоқчи эмаслигини айтди. 2022 йил март ойида ва кузида бунинг аксини таъкидлаган эди.
Беларус президенти Александр Лукашенко Полша ва Украина Беларусга ҳужум қилмоқчи эмаслигини айтди. У Гомел ва Брест вилоятларини фронтга яқин ҳудудлар деб эълон қилди, аммо маҳаллий аҳолини хавотирланмасликка чақирди.
«Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен бу кенг кўламли қирғинга аралашмаслигимиз кераклигин сиздан кўра яхшироқ тушунаман. Биз бу тажрибадан фойдаланамиз, ўрганамиз. Биз армиямизни янада кучлироқ қилишга интиламиз. Шунинг учун хавотир олманг. Мен жанг қилмоқчи эмасман, буни сиздан кўра кўпроқ хоҳлайман», деди Лукашенко.
У ҳар доим Беларусда уруш бошланиши ҳақидаги гаплардан ҳайратда қолишини айтди.
«Ҳеч ким бизга ҳужум қилмоқчи эмас. Шу жумладан украиналиклар ҳам. Ғарбликлар ҳам менга: «Жаноб президент, сизга украиналиклар ҳам, поляклар ҳам ҳужум қилмайди» деган. Балки ҳужум қилмас. Лекин биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак», деди у.
Украинага кенг кўламли босқин бошланишидан бироз олдин Лукашенко уруш «кўпи билан уч ёки тўрт кун давом этиши»ни айтган, «у ерда бизга қарши курашадиган ҳеч ким бўлмайди» деган эди.
2022 йил март ойида у Украина Беларусга ҳужум қилмоқчи бўлганини айтди.
«Энди мен Беларусга ҳужум қаердан тайёрланганини кўрсатаман. Агар операциядан 6 соат олдин уларнинг позицияларига профилактик зарба берилмаганида, улар қўшинларимизга, Беларус ва Россияга ҳужум қилган бўларди. Шунинг учун ҳам бу урушга биз сабабчи бўлмадик, виждонимиз тоза. Биз олдинроқ бошлаганимиз яхши бўлди», деди Лукашенко.
2022 йил кузида у Украина ҳудудидан Беларусга зарба беришга тайёрланаётгани ҳақида маълумотга эга эканини айтган эди.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024