Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Шимолий оқим"даги портлашлар: Швеция Даниянинг Россия кемаси ҳақидаги маълумотини тасдиқлади
Швеция прокурори Матс Юнгквист Россиянинг сувости операциялари учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган SS-750 кемасининг Дания ҳарбийлари томонидан "Шимолий оқим"лар яқинида олинган фотосуратлари мавжудлигини тасдиқлади.
Швеция ҳодисадан тўрт кун олдин "Шимолий оқим" ва "Шимолий оқим-2" қувурларида портлашлар содир бўлган ҳудудда пайқалган Россия махсус кемасининг фотосуратларидан хабардор. Бу ҳақда 28 апрел, жума куни газ қувурларидаги портлашлар бўйича ишни тергов қилаётган Швеция прокурори Матс Юнгквист AFP ахборот агентлигига маълум қилди. У суратларнинг тергов учун аҳамияти ҳақида батафсил маълумот бермади.
Шундай қилиб, Юнгквист Дания қуролли кучлари қўмондонлигига таяниб, 2022 йил 22 сентябрда Борнҳолм ороли шарқида жойлашган Дания патрул катери экипажи тутқичлари бўлган мини сувости кемасига эга SS-750'нинг 26 маротаба фотосуратга олгани ҳақида хабар берган Information нашри маълумотларини тасдиқлади. Бир қатор даниялик мутахассислар бундай кема газ қувурларини бузиш бўйича операцияни бажаришга қодир эканлигини таъкидламоқда.
Март ойи охирида Германиянинг t-online янгиликлар портали журналистлари 21 сентябрга ўтар кечаси - портлашлардан 5 кун олдин Калининграддаги Россия ҳарбий-денгиз базасидан камида учта кема чиқиб кетганини айтишди. Гап SS-750 кемаси ҳамда юк кранлари билан жиҳозланган SB-123 ва "Александр Фролов" шатакчи кемалари ҳақида кетмоқда, дея таъкидлади журналистлар сунъий йўлдош тасвирлари ва хавфсизлик тузилмаларида суҳбатдошлардан олинган маълумотларга таяниб. Тергов маълумотларига кўра, Россия ҳарбий-денгиз флотининг яна учта кемаси бу кемаларга ҳамроҳ бўлиши ва ҳарбий ёрдамни таъминлаган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:31 / 02.07.2026
«Шимолий оқим» диверсияси: Украина фуқароси қамалиши мумкин
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026